Жаҳон | 16:40 / 21.05.2016
4256
1 дақиқада ўқилади

Хитой жанубидаги сурункали ёмғирлар 8 кишининг ҳаётига зомин бўлди

ХХР жанубидаги Гуандун провинциясида сурункали ёмғирлардан сўнг рўй берган сув тошқинлари оқибатида 8 киши ҳаётдан кўз юмган, яна 4 киши бедарак йўқолган. Маҳаллий ҳукумат расмийларининг хабарларига кўра, 557 минг нафар инсон иқтисодий талофат кўрган, 55мингга яқин одам кўчирилган. 

Провинция аҳоли пунктларида автомобиль йўллари ва алоқа тармоқлари вайрон бўлган, электр узатиш тизими фаолияти издан чиққан. Сув тошқинларидан кўрилган иқтисодий зарар 1 млрд юань (152,7 млн доллар)га баҳоланмоқда. 

Гуанси-Чжуан автоном районида 7,4 минг киши хавфсиз ҳудудларга кўчирилган, зарар миқдори 100 млн юан (15,28 млн доллар) атрофида экани айтилмоқда. 

Фавқулодда вазиятлар хизматлари, сел келиши ва кўчкилар хавфи туфайли, юқори шайлик ҳолатига келтирилган.