Спорт | 15:22 / 21.05.2016
3497
1 дақиқада ўқилади

Луис Суарес Ла-Лигада май ойининг энг яхши футболчиси деб топилди

"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес Испания чемпионатининг май ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Уругвайлик ҳужумчи жамоасининг май ойдаги 2 та ўйинида ўз ҳисобига 5 та гол ёзиб қўйишга муваффақ бўлди.

Маълумот учун, Луис Суарес Ла-Лиганинг жорий мавсумида 40та гол уриб, энг яхши тўпурар номига сазовор бўлди. 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш