Жамият | 19:25 / 21.05.2016
7424
2 дақиқада ўқилади

Обама АҚШ қонунларидан "негр" сўзини олиб ташлашга қарор қилди

АҚШ президенти Барак Обама федерал қонунчиликдан "миллий озчиликларни ҳақоратомуз эслаш,", хусусан "шарқий", "негр", "испан забон" ва бошқа шунга ўхшаш атамаларни олиб ташловчи қонунни имзолади, деб хабар бермоқда ABC News.

Қонун матнларни замонавийроқ қилиш ва 1970-йилларда АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ижтимоий хизматлари ҳужжатларида учраган сиёсий нотўғри талқинлардан халос этишга қаратилган.  

"Шарқий" тушунчасига федерал қонунчиликда ўрин йўқ, охир-оқибатда бу ҳақоратловчи ва эскириб қолган атама тарихга кетади", деб айтди қонун муаллифларидан бири. Бундай сўзлар бу гуруҳдаги одамлар абадул-абад бегоналар бўлиб қолиши ва тўлақонли америкаликлар бўла олмасликларини таъкидлаш учун қўлланган, деб айтилмоқда ABC хабарида.

"Бу ва бошқа номлар ўз илдизлари билан Европа мустамлакачилиги даврига тақалади, ўша даврда "шарқ" ва "шарқий" сўзлари Осиё ва Осиё аҳолисини паст, экзотик ва қолоқ одамлар сифатида таърифлашда ишлатилган", деб таъкидлаб ўтди Миннесота университети иммиграция тадқиқотлари маркази директори Эрика Ли.

Февралда қонун лойиҳаси АҚШ вакиллар палатаси томонидан маъқулланганди, 10 майда эса сенат уни бир овоздан қабул қилди. Президент қонун лойиҳасини имзолагандан кейин у ҳуқуқий кучга киради.