Спорт | 00:18 / 21.05.2016
4482
1 дақиқада ўқилади

Раньери 3 даражали "Италия республикаси олдидаги хизматлари учун" ордени билан тақдирланди

Италиялик футбол мураббийи Клаудио Раньери жорий мавсумда ўзи бошқарадиган "Лестер" Англия чемпиони бўлгандан кейин Италия ҳукумати томонидан муносиб баҳоланди.

АПЛнинг энг яхши мураббийи бўлган 64 ёшли мутахассис 3 даражали "Италия республикаси олдидаги хизматлари учун" ордени билан тақдирланди.

Ранери футболчи сифатида "Рома", "Катандзаро" ва "Палермо"да тўп сурган. Италияда у ""Кальяри", "Наполи", "Фиорентина", "Ювентус", "Рома" ва "Интер"га мураббийлик қилган.