Жаҳон | 08:31 / 21.05.2016
4092
1 дақиқада ўқилади

Швейцарияда тезкор поезд автобус билан тўқнашиб кетди

Швейцарияда тезкор поезд туристик автобус билан тўқнашиб кетди. Нохуш воқеа Берндан 40 км узоқликдаги Интерлакен коммунасида юз берди. Бу ҳақда "Фокус" нашри хабар бермоқда. 

Тўқнашув автобус темир йўл изларини кесиб ўтаётганда юз берган.

Фалокат оқибатида 17 йўловчи жароҳат олган. Улар маҳаллий шифохоналарга етказилганлар. Воқеа жойида қутқарувчилар иш олиб бормоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш