Жамият | 23:55 / 21.05.2016
31890
1 дақиқада ўқилади

Тошкент яшаш учун энг ёмон шаҳарлар рўйхатидан ўрин олди

Тошкент шаҳри Mercer халқаро консалтинг компанияси версияси бўйича турмуш даражаси энг ёмон шаҳарлар рейтингининг 26-ўринини эгаллади. Бу ҳақда The Independent хабар бермоқда. Ҳаммаси бўлиб рейтингдан дунёнинг 33 та шаҳри ўрин олди. 

Ўзбекистон пойтахтининг бу рўйхатга киритилишига ўтган йили АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасига номаълум кишининг ҳужуми сабаб бўлган. Бундан ташқари, шаҳарлар сиёсий, ижтимоий-маданий соҳа, таълим, тиббий ёрдам, хизмат кўрсатиш сифати ва бошқа мезонлар бўйича баҳоланган.

Тошкентдан ташқари, Ўрта Осиё шаҳарларидан Ашхобод, Бишкек ва Душанбе ҳам бу рўйхатдан ўрин олган. 
Рўйхатда 1-ўринни Бағдод, охирги ўринни эса Танзаниядаги Дар-ас-Салом эгаллаган.

2015 йилда Economist Intelligence Unit тадқиқотчилик компанияси Тошкентни яшаш тарзи юқори бўлган шаҳарлар орасига киритганди. 140 та шаҳардан иборат бу рўйхатда Тошкент 116-ўринни эгаллаганди.