Жаҳон | 16:29 / 21.05.2016
6134
2 дақиқада ўқилади

Туркиянинг янги бош вазири расмий Анқара сиёсатини ўзгартирмайди

2016 йил 22 май куни Туркия Адолат ва тараққиёт партиясининг иккинчи навбатдан ташқари съездида, партия раҳбарлигига сайланиши кутилаётган Бинали Йилдирим мамлакат ҳукуматининг таркиби ва сиёсатини жиддий тарзда ўзгартирмайди. 

Асосий вазирлар, ташқи ишлар, ички ишлар ва айрим иқтисодий соҳа вазирлари ўз лавозимини сақлаб қолади. Шунга кўра, айтиш мумкинки, Туркия раҳбариятининг курдлар масаласи, ЕИ, Россия ва Сурия билан муносабатларига оид қараши кескин ўзгармаслиги аниқ. 

Албатта, Туркия янги ҳукумати давлат сиёсатига янги аспектлар ҳам киритади. Хусусан, расмий Анқара РФ билан алоқаларидаги инқирозни бошқариши, Сурия йўналишида бирмунча фаол қадамлар ташлаши ҳамда ЕИ билан мулоқотини тузатиши мумкинлиги тахмин қилиняпти. Аммо, кескин ўзгаришлар ва 180 даражага қайрилишни кутиш нотўғри бўлар эди, дейишмоқда таҳлилчилар.

Мамлакат ички сиёсатида, президентлик бошқарувига асосланган янги конституция лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда терроризмга қарши фаол кураш олиб боришга эътибор қаратилади.