Спорт | 18:11 / 21.05.2016
6319
1 дақиқада ўқилади

Виталий Кличко Тайсон Фьюрига қарши жанг ўтказишда укасига ёрдам бермоқда

Профессионал бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Владимир Кличко британиялик профессионал боксчи ва ўта оғир вазнда жаҳон чемпиони Тайсон Фьюрига нисбатан реванш жанги олдидан биринчи босқич машғулотларини бошлаб юборди, деб хабар қилмоқда унинг акаси, Киев мэри Виталий Кличко фейсбукдаги саҳифасида.

«Уч ҳафталик йиғинлар Киевда бўлиб ўтади, сўнгра одатдагидек, Австриянинг Альп тоғларидаги машғулотлар базаси», — деб ҳикоя қилган узоқ муддатлар мобайнида жаҳон чемпиони бўлган Виталий.

«Володя яхши формада ва жиддий кайфиятда. У фақат ғалаба қозониш ҳақида ўйламоқда. Украина мадҳияси янграшини хоҳламоқда», — деб ёзган Киев мэри.

Эслатиб ўтамиз, Кличко—Фьюри жанги 9 июлга белгиланган. У Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида бўлиб ўтади.