Спорт | 22:25 / 22.05.2016
10355
1 дақиқада ўқилади
Америкалик эгизак ака-ука бокс тарихида ноёб рекорд ўрнатишди
Биринчи ўрта вазнда IBF йўналиши бўйича жаҳон чемпиони Жермалл Чарло (24-0, 18 та нокаут) WBA йўналиши бўйича собиқ чемпион Остин Траутга (30-3, 17 та нокуат) қарши жангда ҳакамларнинг бир овозлик қарори билан ўз унвонини ҳимоя қила олди.
Шу бокс кечасининг яна бир жангида Жермаллнинг эгизаги Жермелл Чарло (28-0, 13 та нокаут) шу вазн тоифасида 8-раундда Жон Жексонни нокаутга учратиб, WBC йўналиши бўйича эгасиз бўлган жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди.
Шу тариқа, ака-ука Чарлолар бокс тарихида ноёб натижага эришишди, яъни эгизак ака-укалар бир вазн тоифасида бир вақтнинг ўзида жаҳон чемпиони бўлишди. Ҳанузгача бундай натижа қайд қилинмаган эди.