Жамият | 16:54 / 22.05.2016
9275
1 дақиқада ўқилади
Япониялик қўшиқчи қизга мухлиси оғир жароҳат етказди
Машҳур япон қўшиқчиси Майю Томита мухлисларидан бири ҳужум қилиши натижасида оғир аҳволда шифохонага етказилди.
Воқеа Томитанинг Токиодаги кичик концерт залида чиқишидан олдин содир бўлди. Эркак аёлга ташланиб уни тахминан 20 жойидан яралади.
Полиция тажовузкорни воқеа жойида қўлга олди. Бебош мухлиснинг айтишича, поп-юлдуз унинг совғасини олишдан бош тортгани уни ғазаблантирган.
Маълум бўлишича, қўшиқчи олдин ҳам ижтимоий тармоқлар орқали унга таҳдид қилган одам устидан шикоят қилган.
2014 йилда ҳам Майю Томита таркибида бўлган АКВ48 гуруҳига арра билан қуролланган “мухлис” ҳужум қилган.