Жаҳон | 18:58 / 22.05.2016
4968
1 дақиқада ўқилади

Буюк Британия бош вазири Трамп билан учрашишга қарши эмаслигини билдирди

Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон бугун, 22 май куни агар Дональд Трамп республикачилардан АҚШ президентлигига номзод бўла олса, бажонидил у билан учрашишини билдирди. Бу ҳақда Associated Press хабар қилди. 

Шу билан бирга Британия ҳукумати раҳбари Трампнинг АҚШга киришни вақтинчалик тақиқ ўрнатиш таклифига қўшилмаслигини билдирди. Кэмероннинг айтишича, бу ғоя “нотўғри ва низо келтириб чиқаради”. “Бундай нарсаларни гапириш хавфли”, - дея қўшимча қилган бош вазир. 

Фикрлар қарама-қаршилигига қарамасдан, у Трамп билан учрашувнинг ёмон жиҳатини кўрмаётганини айтди. 

“АҚШ президентлигига номзодлар одатда Европага, Буюк Британияга сафар уюштиради”, - деди Кэмерон. – Агар бу ҳолат ушбу вазиятда ҳам амалга ошса, мен фақат хурсанд бўламан”.