Жаҳон | 17:14 / 22.05.2016
5211
1 дақиқада ўқилади
Хельсинкига НАТОнинг 2та фрегати етиб келди
Хельсинки шаҳрига НАТОнинг ҳарбий-ўқув машғулотлари арафасида 2та фрегат етиб келди: ESPS Alvaro de Bazan (Испания) ва HMS Iron Duke (Буюк Британия). Бу ҳақда Yle хабар тарқатди.
Қайд этилишича, фрегатлар НАТОнинг №2 SNMG1 доимий ҳарбий денгиз гуруҳига киради. Испанларнинг фрегати ракетага қарши мудофаа тизими билан жиҳозланган.
Бу фрегатлар Финляндия пойтахтига келишдан олдин Талллинда ва Болтиқ бўйининг бошқа давлатлари портларида бўлган. Улар июнь ойида Болтиқ денгизи ҳудудида ўтказиладиган Baltops ҳарбий-денгиз ўқув машқларида иштирок этиши кутилмоқда.
Альянс Россия томонидан Болтиқ сувлари бўйидаги давлатлар хавфсизлигига таҳдид кучайгач, ҳудудда ўз таъсирини кенгайтиришга қарор қилганди.