Спорт | 16:33 / 22.05.2016
4954
1 дақиқада ўқилади
Ибраҳимович: Мен 34 ёшимда 1 мавсумда 50та гол урдим, лекин бу ҳали оёқнинг чигалини ёзиш машқи эди
«ПСЖ» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович Франция кубоги финалидаги ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«ПСЖ» таркибидаги ажойиб мавсумни ўтказдим. Мен бу жамоани соғиниб қоламан. 34 ёшимда 50та гол уриб, фаолиятимдаги энг ажойиб мавсумни ўтказдим. Лекин бу ҳали чигалёзди машғулот эди!», - дейди футболчи Eurosport'га берган интервюсида.
Футболчи шу ёзда шартномаси тугагани туфайли парижликлар жамоасини тарк этади. Унинг хизматларига Англиянинг бир қатор грандларидан қизиқишлар билдирилган.