Спорт | 10:21 / 22.05.2016
4366
2 дақиқада ўқилади

Ибраҳимовичнинг дубли «ПСЖ»га «Марсель»ни Франция Кубоги финалида енгишга ёрдам берди

«ПСЖ» Франция Кубоги финалида «Марсель» билан учрашди. Сен-Денидаги «Стад де Франс» стадионида кечган учрашув парижликларнинг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Ўйиннинг дебютида Блез Матюиди ҳисобни очди. Кўп ўтмасдан, 12-дақиқадаёқ Флорьян Товен жавоб голини урди. 47-дақиқада Златан Ибраҳимович пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасини олдинга бошлади, 60-дақиқада Эдинсон Кавани «Марсель» дарвозасига учинчи голни урди. 82-дақиқада Ибраҳимович дублни расмийлаштирди ва ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Ўйин охирида Миши Батшуайи битта жавоб голи урди - 2:4. 

«ПСЖ» шу тариқа 10 карра Франция Кубоги ғолибига айланди ва бу борада «Марсель» билан тенглашиб олди.

Франция Кубоги. Финал
Марсель (Марсель) – ПСЖ (Париж) – 2:4
Голлар: Матюиди, 3 (0:1); Товен, 12 (1:1); Ибраҳимович, 47 (1:2, пен); Кавани, 57 (1:3); Ибраҳимович, 82 (1:4); Батшуайи, 87 (2:4).
Марсель – Манданда, Рекик, Манкильо, Менди, Нкулу, Товен (Нкуду, 81), Баррада (Жа-Жеже, 70), Диарра, Исла, Флетчер (Кабелла, 60), Батшуайи.
ПСЖ – Сиригу, Орье, Максвелл, Маркиньос, Тиаго Силва, Рабьо, Ди Мария, Матюиди, Стамбули (Давид Луиз, 75), Ибраҳимович (Курзава, 90), Кавани (Лукас, 75).
Огоҳлантириш: Менди, 33