Жамият | 21:10 / 22.05.2016
4505
2 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда юк машинаси дарага тушиб кетиши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг шимоли-шарқидаги Вест Каменг округида пикапнинг дарага тушиб кетиши оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди, яна 12 киши жиддий жароҳат олди. Бу ҳақда Аруначал-Прадеш штати полицияси маълум қилди

"TATA пикапи ҳозирча номаълум сабабларга кўра бугун кундузи Итанагара штати пойтахтидан 350 км узоқликдаги Бетчеллинг қишлоғи яқинида, баланд тоғлардаги йўлдан тушиб кетган. Чети бўйлаб йўл кетган, 100 метр чуқурликка эга дара тўсиб қўйилмаган бўлган ва машина дарага тушиб кетган", деб айтди полиция вакили.

Маҳаллий аҳоли томонидан қутқарув операцияси бошланган, полиция ва тез тиббий ёрдам узоқда жойлашгани ва ҳудудга етиб боришнинг мураккаблиги сабабли анчагина кечикиб етиб келган. Воқеа жойида 17 киши ҳалок бўлган, жароҳат олган 12 киши яқин орадага шифохонага етказилган. Аруначал-Прадеш штати бош вазири штат ҳукумати ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганлар оилаларига барча зарур ёрдам кўрсатилишини айтган.