Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезияда вулқон отилиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
Индонезиянинг Шимолий Суматра вилоятида Синабунг вулқони отилди. Табиий офат оқибатида камида 3 одам ҳалок бўлди, 4 одам жиддий жароҳат олди, уларнинг аҳволи оғир, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. Вулқон отилиши оқибатида барча жабрланганлар вулқондан тахминан 4 км узоқликда жойлашган шолипояда ишлашаётган бўлган. Одамлар иссиқ газдан жароҳатланишган.
Жабрланганлар ишлаган ҳудуд хавфсизлик нуқтаи назаридан кириш учун тақиқланган бўлса-да, одамлар вулқон этагидаги далаларда деҳқончилик билан шуғулланиб келадилар. Шунингдек, вулқон отилиши оқибатида бир нечта уй вайрон бўлди.
Синабунг вулқони 3 йил аввал уйғонган, шу сабабли 25 мингга яқин киши ўз уйини тарк этишга мажбур бўлганди. 2014 йил бошида вулқон отилиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлганди.