Жаҳон | 14:58 / 22.05.2016
13383
2 дақиқада ўқилади

«Толибон» етакчиси мулла Мансур АҚШ авиазарбаси оқибатида ҳалок бўлгани тасдиқланди

«Толибон» террорчи гуруҳининг олий мартабали қўмондонларидан бири мулла Абдулрауф ҳаракат етакчиси мулла Ахтар Мансур АҚШ ҳарбийларининг ҳужуми натижасида ҳалок бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда, Aссошейтед Пресс агентлиги хабар тарқатган.

Мулла Абдулрауфнинг сўзларига қараганда, АҚШ ҳарбийлари 21 май куни кечаси Афғонистон ва Покистон чегарасидаги террорчилар марраларига бир нечта учувчисиз учиш қурилмалари орқали зарба берган.

Бундан илгарироқ Пентагонда Покистон ғарбида, Афғонистон чегараларига яқин ҳудуддаги Аҳмад-Вал шаҳрида америкаликларнинг дронлари ичида мулла Мансур бўлгани тахмин қилинган автомобилга зарба бергани ҳақида маълум қилинган, аммо кейинроқ бу ҳужумдан кейин мулланинг омон қолгани, машина ҳайдовчиси ва ундаги бошқа йўловчи ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Афғонистон бош вазири Абдулла Абдулла Ахтар Мансурнинг ўлими билан боғлиқ хабарлар текширилаётганини билдирган эди.

АҚШ давлат котиби Жон Керрининг сўзларига кўра, мулла Мансур Афғонистондаги америкаликлар контингентига ва афғонларга таҳдид солиб турувчи шахслардан эди.