Жамият | 00:29 / 22.05.2016
17582
2 дақиқада ўқилади

Том Круз ўлим ёқасида турган онасидан юз ўгирди

Оммавий ахборот воситалари бераётган маълумотларга кўра 79 ёшли онаси Мэри Ли Мапозер  ўлим ёқасида бўлиб, Том бунга бефарқ қарамоқда.

Май ойининг бошида нишонланган “Оналар куни”да Мэри Ли Мапозер охирги марта Крузларнинг  оилавий кемасида кўриниб,  кекса аёлнинг дугоналари ва қариндошлари Томнинг онасини кўриш учун келмаганидан ҳайратланишган.

Маълумотларга кўра, “Оналар куни”да Мэри Ли Мапозерни оилавий кема олдига ногиронлар аравачасида олиб келинган. Бунинг устига Мери Ли нафас олишга жуда қийналгани сабабли бурнига махсус мослама ўрнатилган қиёфада бўлган. Уни кўргани Томнинг Николь Кидман билан асраб олган ўғли, синглиси Мерайя Генри ва Мерайянинг ўғли ҳамда келини келган. 

Маълум бўлишича, Мери Лининг сайентология черковидан узоқлашганидан сўнг Томнинг онасига бўлган муносабати ўзгарган. 
Аммо 2009 йил Том Круз “Олтин Глобус” мукофотини қўлга киритиш чоғида маросимга онаси билан ташриф буюрган. 
Кузатувларга  кўра актёр ўз қизи Сури 10 ёшга тўлганида совға юбориш уёқда турсин, ҳатто қўнғироқ қилиб ҳам табриклаб қўймаган. 
Ушбу ҳолат юзасидан ҳам Сурининг онаси Кети Холмснинг саентологияга қаршилиги сабаб бўлиши мумкин деган тахминлар ҳам йўқ эмас.