Жамият | 08:02 / 22.05.2016
14727
2 дақиқада ўқилади

Ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган йигит деб Чили ҳайвонот боғида иккита шер отиб ўлдирилди

Чили пойтахти Сантьяго ҳайвонот боғи ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган йигитнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун иккита шерини қурбон қилишига тўғри келди, деб хабар бермоқда The Daily Mail нашри.

Воқеа 21 майда шанба куни эрталаб содир бўлди. 20 ёшли йигит ўз устидан кийимини ечиб, ўзини шерлар сақланадиган қафасга отган. Ҳайвонот боғи раҳбариятининг фиркрича, йигит шу йўл билан ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган.

Шерлар йигитга ҳамла қилган. Бу вақтда ҳайвонот боғида жуда кўп одам бўлган ва бу мудҳиш воқеа уларнинг кўз ўнгида содир бўлган. Боғ директорининг тушунтиришича, зудлик билан таъсир қилувчи кучли транквилизаторлар (ухлатувчи дорилар) йўқлиги сабабли йигитнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун шерларни отишга тўғри келган.                  

Директорнинг айтишича, одамларнинг ҳаёти ҳайвонларнинг ҳаётидан муҳимроқ ҳисобланувчи қоида мавжуд.

Йигит оғир аҳволда яқин орадаги шифохонага етказилди. Кейинроқ унинг нарсалари орасидан ўлимолди мактуби аниқланган.

Ҳайвонот боғи раҳбарининг айтишича, эркак ва урғочи шернинг ўлими боғ ходимларини қаттиқ қайғуга солган.