АҚШ Вьетнамга нисбатан қурол-яроғлар эмбаргосини бекор қилди
АҚШ президенти Барак Обаманинг баёнот беришича, АҚШ маъмурияти Вьетнамга нисбатан жорий қилинган ва "совуқ уруш даври маҳсули" бўлмиш эмбаргони бекор қилган.
Associated Press агентлигининг хабар қилишича, Америка раҳбари вьетнамлик ҳамкасби Чан Дай Куанг билан Ханойда ўтказган музокараларидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида, шу ҳақда маълум қилган.
«Ушбу босқичда, томонлар ўзаро ишонч ва ҳамкорликнинг янги босқичига чиқди», — деган президент Обама.
Шунинг баробарида, Оқ уй раҳбари, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик янада ривожланишига умид билдирган.
2015 йили ҳам АҚШ, денгиз хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Вьетнамга қурол-яроғлар етказиб беришга оид эмбаргони қисман бекор қилган эди.
Куннинг энг асосий ва қизиқ хабарларидан тезкор равишда хабардор бўлиш учун «Kun.uz»нинг Telegram’даги каналига аъзо бўлинг.