Жамият | 16:59 / 23.05.2016
4538
2 дақиқада ўқилади

Америкалик биологлар "доривор" картошка навини яратишди

АҚШ молекуляр биолог ва селекционерлари фойдали минераллар ва витаминларга бой, канцерогенлардан холи картошка навини яратишди. 

"Унинг мағзи оқ ёки сариқ эмас, балки қизил ёки бинафшарангда", деб хабар қилмоқда Колорадо штати университети матбуот хизмати. 

"Картошка пўстлоғи ва мағзи, унинг таркибида нима борлигини акс эттиради, дейиш мумкин. Мисол учун, қизил ва бинафшаранг картошка таркибида кўплаб антиоксидантлар бор", — деб изоҳ беришган олимлар. 

Колорадо штати университети олими Дэвид Ҳолм ва унинг ҳамкасблари кўп йиллар мобайнида олиб борган изланишлари натижасида, картошканинг шундай навини ҳосил қилишган. Уларнинг тадқиқотлари натижасида, илдизмеванинг мағзи қизил ва бинафшаранг бўлган нави олинган. 

Олимларнинг уқдиришларича, бу картошкалар нафақат антиоксидантлар, балки С витамини, фолий кислотаси, микроэлементлар, калий, темир, рух ва бошқа турли хил фенолли бирикмаларга бойдир. Унинг таркибидаги антиоксидантлар миқдори эса, анор таркибидаги миқдорга деярли тенг келади. 

Бундан ташқари, янги картошка, уни қовуриш ёки қайнатиш чоғида ҳосил бўладиган канцероген моддаларга деярли эга эмас. 

Шу билан бирга, жониворларда ўтказилган тажрибалар шуни кўрсатдики, картошка қанд касалига учраганларни кўз катарактасидан ҳимоя қилувчи моддаларга эга.

Куннинг энг асосий ва қизиқ хабарларидан тезкор равишда хабардор бўлиш учун «Kun.uz»нинг Telegram’даги каналига аъзо бўлинг.