Спорт | 17:22 / 23.05.2016
5467
1 дақиқада ўқилади

«Арсенал» янги мавсум учун либосларни тақдим этди, Санчес 7 рақамли футболкани ўзиники қилди

«Арсенал» 2016/17 йилги мавсум учун либосларни расман намойиш этди.

ейинги мавсумда ҳам жамоанинг техник ҳомийси Puma бўлади. Уй учрашувлари учун тайёрланган либослар анъанавий равишда оқ-қизил рангларда бўлади.

Жамоанинг етакчиларидан бири Алексис Санчес янги мавсумда 17-рақамли футболкасини 7 рақамли футболкага алмаштиради. Жорий мавсум якунида жамоани тарк этган Томаш Росицкидан "бўшаган" рақам энди чилилик футболчиники бўлади.