Жаҳон | 16:06 / 23.05.2016
3357
1 дақиқада ўқилади
Брюссель аэропорти божхона ходимлари вақтинча қуролларидан маҳрум этилди
Икки нафар божхоначи ўртасида келиб чиққан низо туфайли Брюссель аэропорти божхона хизмати ходимларига табель қуролларини топшириш мажбурияти юкланди. Бу ҳақда Derner er газетасига таяниб ТАСС хабар қилди.
Нашрга кўра, ушбу қарор божхона ходимларидан бири иккинчисига қурол билан таҳдид қилгандан кейин, низони юмшатиш ва жиддий нохуш ҳодисанинг олдини олиш мақсадида қабул қилинди.
Мазкур тақиқ аэропортнинг барча 33 нафар божхона хизмати ходимларига таъсир этди.
Бошқа божхоначилардан фарқли ўлароқ, Бельгия пойтахти аэропорти божхона хизмати ходимлари анча йиллардан буён хавфсизлик нуқтаи назаридан қуролланиб юради.