Daily Mail: «МЮ» Моуриньога бошқа жамоаларнинг таклифларини қабул қилмаслиги учун 4 млн фунт берган
«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти ва «Челси»нинг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо ўртасидаги келишувнинг бир жиҳати маълум бўлди. Яқин 1 кун ичида манкунианликлар клубининг бош мураббийи сифатида эълон қилиши кутилаётган португалиялик мутахассис маълум миқдордаги маблағ эвазига ярим йилдан буён ишсиз юришга рози бўлган.
Daily Mail нашри маълумотига кўра, томонлар январь ойидаёқ 5 йиллик шартномага имзо чекишган ва унинг қиймати 75 млн фунтни ташкил қилмоқда. Шунингдек, «МЮ» португалиялик мутахассисга бошқа жамоа билан келишиб олмаслик учун яна қўшимча 4 млн фунт миқдорида «кўтарма пули» берган.
Бундан ташқари, «қизил иблислар» раҳбарияти келишувга Моуриньодан мураббийлиги давридаги ўйинлар вақтида ўзини яхши тутиши кераклиги бўйича банд киритган ва бу бандга амал қилинмаса, жарима қўлланишидан огоҳлантирган.
Шунингдек, ёзги трансферлар учун Моуриньога 200 млн фунт берилиши айтилган.