Энрике Браво ва тер Штеген ҳақида: кейинги мавсумда кимни ўйнатишни билмайман
«Барселона» жамоаси бош мураббийи Луис Энрике ҳозирча кейинги мавсумда асосий таркибда қайси дарвозабонни ўйнатиш масаласини ҳал қилиб олмаганини билдириб ўтди. У Клаудио Браво ва Марка-Андре тер Штегеннинг бирини танлашда қийналмоқда. Жорий мавсумда жамоанинг Испания чемпионатидаги учрашувларида дарвозани Браво қўриқлади, тер Штеген эса Кубок ўйинлари ҳамда ЕЧЛда майдонга туширилди.
«Биз қандай қилиш мумкин бўлса, шундай қилдик. Лекин мен кейинги мавсумда бу борада қандай ечим топишни ҳал қилиб олмадим. Футболда барчаси тез ривожланади. Кўрамиз, воқеалар ривожи қандай тус оларкан», — дея Луис Энрикенинг сўзларини келтирали AS.
Бундан олдинроқ, маҳаллий нашрларда тер Штеген ўзининг жамоадаги ўрнидан қониқмаётгани ва ёзги трансферлар вақтида жамоани тарк этмоқчилиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.