Фонд бозорида янги дастурий мажмуа синовдан ўтказилмоқда
Корея биржаси (Korea Exchange, KRX) Ўзбекистон қимматли қоғозлар бозорини модернизация қилиш лойиҳаси доирасида, мамлакат фонд бозорининг Ягона дастурий-техник мажмуасини барпо этиш учун сервер ва телекоммуникацион ускуналарни келтириш ҳамда ўрнатиш ишларини якунлади, деб хабар қилмоқда қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Маркази.
Ўтган ҳафтадан янги мажмуада, фонд биржаси мутахассисларини янги тизим билан ишлашга ўқитиш, Марказий депозитарий, инвестицион воситачилар, Миллий банк ва бошқалар ҳамда қимматли қоғозлар савдосига ўхшаш синов амалиётлари ва савдо намуналари (Mock market) бўйича тестлар бошланди.
Бундан ташқари, "Тошкент" Республика фонд биржасининг янги веб-сайти устида иш олиб борилмоқда.
KRX Ўзбекистон фонд биржаси учун қиймати 6 млн долларлик Ягона дастурий-техник мажмуани, Ўзбекистон президентининг 2012 йил 19 мартидаги қарорига кўра барпо этмоқда. Лойиҳа эвазига, KRX «Тошкент» Республика фонд биржасининг 25 фоиз минус 1та акциясига эгалик қилади.
2012 йили «Тошкент» фонд биржаси низом жамғармаси 1 млрд доллардан 45 млрд долларгача оширилган эди.