Жамият | 11:57 / 23.05.2016
13005
1 дақиқада ўқилади
Хитойда одамлар ва машиналар устидан бульдозерини юргизган ҳайдовчини полиция отиб ўлдиргани видеоси пайдо бўлди
Хитойнинг Шуочжоу шаҳрида (Шаньси провинцияси) бульдозер одамларни босиб-янчиб, машиналарни уриб кетгани видеоси интернетда тарқалди.
Ҳодиса 2015 йилнинг сентябрида содир бўлган, аммо видеоёзув ўтган ҳафтада эълон қилинган.
Видеода номаълум шахс бульдозерга яқин келгани, шундан сўнг ҳайдовчи уни қувишга тушгани, кейин эса бошқа автомобиллар ва ўткинчиларни босиб-янча бошлагани кўрсатилади.
Видеода кўриш мумкинки, бульдозер ҳайдовчиси йўлда бир велосипедчини босиб ўлдирган, 20дан ортиқ кишини яралаган, шунингдек, ўнлаб транспорт воситасига зиён етказган. Уни тўхтатиш учун отиб ташлашга тўғри келган.
Аниқлик киритилишича, бу жараён бошланганидан 27 дақиқа ўтиб, уни полиция снайпери нишонга олган.