Жамият | 19:12 / 23.05.2016
5423
1 дақиқада ўқилади

Хитойлик йигит осмондан тушиб, севгилиси қўлини сўрамоқчи бўлганида дарахтга осилиб қолди

Севгилисининг розилигини ўзига хос услубда олишга аҳд қилган хитойлик парашютчи дарахтга осилиб қолди. Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар ёзган.

Воқеа Хубэй провинциясидаги Ичан шаҳрида юз берган. Эркак киши романтика мақсадида парашютдан сакраган. Бироқ, кучли шамол хитойликни нишондан адаштириб, дарахтга туширган. 

У шохлар орасида бир соат чамаси вақтини ўтказгач, қутқарувчилар етиб келишган. 

Ерга тушган йигит севгилисига гулдастани тутқазиб, ўзига турмушга чиқишни сўраган. Аммо, унинг барча саъй-ҳаракатини жиддий баҳоламаган қиз ортига бурилиб, кетиб қолган.