Ўзбекистон | 18:23 / 23.05.2016
9725
1 дақиқада ўқилади

Иштихон туманида Пенсия жамғармаси туман бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Самарқанд вилояти Иштихон туманида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда. 

Бугунги кунда Самарқанд вилоятида пенсия ва нафақа олувчиларга жамғарманинг туман, шаҳар бўлимларидаги 276 ходим томонидан юқори сифатли хизмат кўрсатилмоқда. 200 га яқин компьютер ва бошқа зарур техник воситалар, мебель жиҳозлари берилди. Фуқароларга пенсия ва нафақаларни тайинлаш, уларнинг ҳажмини ҳисоблаш, қонунчиликка асосан қайта ҳисоб-китоб қилиш ва ҳисобга олиш жараёнлари “Пенсия” дастурий мажмуаси асосида амалга оширилмоқда.

Шу куни янги бинода вилоятнинг туман ва шаҳарларидаги Пенсия жамғармаси бўлимлари раҳбарлари иштирокида кўргазмали семинар ўтказилди.