Жаҳон | 21:49 / 23.05.2016
4926
1 дақиқада ўқилади

Лавров ва Керри жангариларга биргаликда зарбалар бериш имкониятини муҳокама қилишди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ Давлат департаменти Жон Керри билан телефон орқали суҳбатда Россиянинг Сурияда тинчлик сулҳига амал қилмаётган жангариларга қарши биргаликда операциялар ўтказиш таклифини муҳокама қилди, деб маълум қилинди Россия ташқи ишлар вазирлиги сайтида.  

Лавров Керрига Вашингтоннинг "АҚШга рўйхушлик қилувчи отрядларнинг тинчлик сулҳи амал қилмайдиган "Жибҳат ан-Нусра" террорчиларидан ажратиб олинишига" ваъдасининг бажарилиши зарурлигига ишора қилди. 

Лавровнинг таъкидлашича, мухолиф кучларнинг террорчилардан ажратилиши яқин орада бажарилиши керак. 

Аввалроқ Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Россия АҚШга 25 майдан Сурияда "Жибҳат ан-Нусра"га қарши биргаликда авиазарбалар беришни бошлашни таклиф қилаётганини маълум қилганди.

Бироқ Оқ уйда Россиянинг таклифига изоҳ берилмаган.