Фан-техника | 09:41 / 23.05.2016
3765
2 дақиқада ўқилади

LG iPhone 7 Plus учун қўшалоқ камералар етказиб бериши мумкин


Apple компаниясининг янги iPhone 7 Plus’да амалга оширмоқчи бўлган энг катта ўзгаришларидан бири бу икки объективкали камерани жорий этилиши билан боғлиқдир. Одамлар орасида айнан шу хусусият кўпроқ муҳокама қилинмоқда. Бошқа ишлаб чиқарувчи компаниялар қўшалоқ камералардан аллақачон фойдаланишни бошлашган. Бироқ Apple учун бу янгилик бўлади. 

Дастлаб, икки томонлама объектив тизим учун модулларни етказиб бериш Sony’га топширилган эди, бироқ сўнгги миш-мишларга қараганда, компания белгиланган муддатгача буни ҳал қила олмаслиги мумкин. 

Эндиликда Apple LG билан шартнома тузиш ниятида. Бу ҳақида Nomura Securities'ли Крис Чангнинг инвесторларга қилган маърузасида маълум бўлди.

Sony қуйидаги сабабларга кўра, Apple учун қўшалоқ камераларни зарурий миқдорда етказиб бера олмаслиги мумкин: биринчидан, кутилганданда кичик даромад, иккинчидан эса Кумамотодаги апрель ойи зилзилалари сабабли ишлаб чиқаришга еказилган зарар.  

Одатда Sony Apple ва бошқа ишлаб чиқарувчиларни модулли камералар билан катта муваффақият билан таъминлаб келади. Apple компаниясига  LG компонентлари аниқ етказилиб бериладими ёки йўқ – сентябрь ойида  Apple компанияси iPhone 7 ва iPhone 7 Plus қурилмаларини намойиш этганида ишонарли тарзда маълум бўлади.