Light | 21:38 / 23.05.2016
8802
2 дақиқада ўқилади

Pondlife: Инстаграмда микроорганизмлар ҳаёти билан танишинг

Микробиолог Селли Уорринг инстаграмда Рondlife деб номланган блогни юритади. Мазкур блог Нью-Йорк сув ҳавзаларидаги микроорганизмларга бағишланган. Селли барча суратларни микроскоп ва iPhone ёрдамида 100, 400 ёки 1000 марта катталаштирган ҳолда тасвирга олади.

Селли Янги Зеландияда таваллуд топган ва Мельбурн университетида таҳсил олган. Айни дамда Нью-Йорк университетининг биология фани бўйича докторлик даражасини олиш устида меҳнат қилмоқда. 

Унинг таълимга йўналтирилган блогига 30 мингдан ортиқ фойдаланувчи аъзо бўлган. Селли бу блогни «микроскопик шаҳар саргузаштлари» деб атайди.

Бир ҳужайрали организмлар атрофимиздаги тупроқ, сув, ҳаво, ҳаттоки инсон организмининг ичида ҳам яшайди. Бу микроорганизмлар табиатан ажойиб ва кўзларни ҳайрон қолдирувчи бўлиб, улар архитектор, қурувчи, саёҳатчи, овчи, паразит ва ўлжалар ҳисобланишади; улар ўз уруғланиш урф-одатларига эга; жамият тузишади ва ёлғизликда ҳам яшайди.

Улар бошқа ўсимлик ва ҳайвонлар каби ҳаёт тарзи, хулқи жиҳатдан мураккаб саналади, бироқ барча нарсани фақат биргина ҳужайра ичида амалга оширади. 

Pondlife — бу организмларни тирик мавжудот мажмуаси сифатида қандай эканлиги одамларга тушунарлироқ бўлишига уринишдир.