Жаҳон | 08:58 / 23.05.2016
3636
1 дақиқада ўқилади
Саудия Арабистони ИИВ «Экстремизмга қарши карикатура» танловини эълон қилди
Саудия Арабистони ички ишлар вазирлиги мамлакатда экстремизмга қарши курашнинг ноёб усулини ўйлаб топди. Вазирлик «Экстремизмга қарши карикатура» танловини эълон қилди, деб хабар бермоқда РИА «Новости» агентлиги.
«Ушбу миллий танловда профессионал карикатурачилар билан бирга мамлакатнинг исталган ҳудудида истиқомат қилувчи ва карикатура чизиш ҳоббиси бўлган ҳар қандай киши қатнашиши мумкин. Уни ўтказишдан мақсад, экстремистик ғоянинг хавфли эканини кенг оммага билдиришдир», — деган вазирликнинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича бош директори Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Марул.
Унинг қайд этишича, мазкур танлов Саудия Арабистони карикатурачилар ва мультипликаторлари жамияти билан ҳамкорликда ўтказилади.