Жаҳон | 14:31 / 23.05.2016
3755
1 дақиқада ўқилади
Суриянинг Жабла ва Тартус шаҳарларида юз берган терактлар туфайли 100дан ортиқ киши ҳалок бўлди
23 май куни Суриянинг Жабла ва Тартус шаҳарларида содир этилган терактлар туфайли қурбон бўлганлар сони 100 нафардан ортиқни ташкил этди.
Бундан олдинроқ, Жабла шаҳридаги автовокзалдаги 3та портлаш амалга оширилгани ҳақида хабар берилганди.
Шу вақтда Суриянинг бошқа бир шаҳри Тартусда ҳам теракт содир этилган ва камида 20 киши ҳалок бўлган. Теракт террорчи ҳудкуш ўзини портлатиши орқали амалга оширилган.
Ғарб ОАВида берилган хабарларга кўра, Латақия вилояти ҳудудида жойлашган бу терактлар туфайли жами 100дан ортиқ киши ҳалок бўлган.