Ўзбекистон | 18:12 / 23.05.2016
4055
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон Жанубий Кореянинг KNOC корпорациясига нефтгаз соҳасида шартномалар таклиф этди
"Ўзбекнефтегаз" миллий холдинг компанияси Жанубий Кореянинг Korea National Oil Corporation (KNOC) компаниясига, углеводород хомашёси конларини қидириб топиш бўйича янги истиқболли инвестиция блокларини таклиф этди, деб хабар қилмоқда РИА Новости агентлиги ўзбек холдингидаги манбасига таянган ҳолда.
Гап KNOC’ка топширилган Қашқадарё вилояти Тошқўрғон ва Деҳқонобод туманларидаги блоклар бўйича материаллар ҳақида бормоқда. Мазкур майдонлар захирасига оид башоратлар маълум қилинмаган.
KNOC яқин икки ой ичида тақдим этилган ахборотларни ўрганиб чиқиб, ижобий тўхтамга келган тақдирда, ҳамкорлик шартларини муҳокама қилишни бошлайди.