Ўзбекистондан 3 мингта тошбақанинг олиб чиқиб кетилиши тўхтатиб қолинди
Ўзбекистон Республикаси ҳайвонот ва ўсимлик оламини қўриқлаш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича давлат инспекцияси назоратчилари чегара ва божхона органлари ходимлари билан бирга жорий йилнинг апрелида Ўзбекистондан Ўрта Осиё тошбақаларининг олиб чиқиб кетилишига уринишнинг олдини олишди.
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси маълумотларига кўра, тезкор тадбирлар давомида 2949 та тошбақа мусодара қилинган.
Ўзбекистоннинг биологик захиралар ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат олиш жараёнларидан ўтиш тартиби ҳақидаги қонунчиликка кўра, ноқонуний импорт ёки экспорт қилишга уринишда ушланган ҳайвонлар мусодара қилинади.
Барча тошбақалар уларни сақлаш учун мос шароитлар яратилган махсус питомникка топширилган. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тавсияларига кўра, тошбақалардан бир қисми табиий яшаш муҳитига қўйиб юборилган.