Light | 18:06 / 24.05.2016
18611
2 дақиқада ўқилади

121 ёшли фарғоналик Ҳувайда ая узоқ умр кўриш сирларини маълум қилди

Мустақиллигимизнинг 25 йиллигига бағишлаб ўткизилаётган «Биз – буюк юрт фарзандларимиз!» шиори остидаги ёшлар фестивали доирасида "Ҳеч ким меҳр эътибордан четда қолмайди" лойиҳаси давомида Бувайда туманида истиқомат қилувчи Ҳувайда аянинг уйига тарғиботчилар, эл суйган санъаткорлар, шоирлар, ёш олимлар ташриф буюришди.

1. 1895 йил Фарғона вилояти, Бувайда туманида туғилган.

2. 7 нафар фарзанди, 36 невараси, 68 чевараси бор.

3. Онахоннинг энг кичик ўғли 1961 йил.  Энг катта фарзанди 1932 йил.

4. Онахон Фарғона канали қурилишида хизмат қилган. Канал қурилишида ишлаётган ишчиларга энг оғир ишни бўйнига олиб, сувчилик қилган, уларни ичимлик суви билан таъминлаган.

6. Онахондан узоқ яшашингизни сири нимада деб сўраганимизда, “тишим бутунлигидан бошлаб, фақат қотган нон еганман, юмшоқ нон умуман еманглар” деб жавоб берди.

7. Ҳувайда она умуман чой ичмаганлар, ҳозиргача қайнатилган сувни оз-оздан ичади.

8. Онахон жуда тетик, самимий, ҳазул-ҳузул қилиб гаплашиб ўтиради, шеър айтиб беради. Қўлини бемалол кўтариб ўйинга ҳам тушади.

9. Онахон бошидан ўтказган қийинчиликларни бемалол эслай олади ва ҳозирги яхши ҳаётнинг қадрига етишга чақиради. Болаларига, невараларига насиҳат қилади.

10. «Аяжон, биз мустақиллигимизнинг 25 йиллиги арафасида келиб, сизнинг меҳмонингиз бўлдик, Худо хоҳласа, мустақиллигимизнинг  50 йиллик тўйида ҳам келиб, Сиздан хабар олиш насиб қилсин», десак, «Ҳа, болам, бемалол келаверинглар, мен анчадан буён шу ердаман» деб ҳазил-ҳузул қилиб кулди.

Видеолавҳани Бунёдкор ёшлар телеклуби оператори Аҳрор Олимжонов тайёрлаган.
Ҳусанбой Убайдуллаев kun.uz сайти учун махсус.