Ўзбекистон | 11:23 / 24.05.2016
6415
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов Тожикистон ТИВ раҳбари билан учрашди

23 май куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар тарқатди.

Мулоқот давомида икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди, баъзи халқаро ва минтақавий масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув давомида ШҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши ва Ўзбекистоннинг ташкилотга раислиги доирасидаги бошқа тадбирларнинг кун тартиби масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.