Light | 09:26 / 24.05.2016
19150
2 дақиқада ўқилади

Афсонавий аёллар фотосуратларини қойилмақом тарзда гавдалантирган 17 ёшли Аннализ

Биз сизга тақдим этаётган қуйидаги расмларга диққат билан назар ташланг. Бир қарашда бу таниқли ва соҳибжамол Одри Хепбёрн, Вивьен Ли ёки Анна Франкнинг суратлари, деб ўйлашингиз мумкин. Лекин аслида ушбу суратлардаги қиз бельгиялик 17 ёшли Аннализ Мария Франсин бўлиб, унда афсонавий аёлларнинг тарихий образларини ишонарли қилиб жонлантиришга бўлган чинакам иштиёқ мавжуд. Аннализ пардоз, либос ва маъноли нигоҳ ёрдамида исталган қиёфани ярата олади. Унинг инстаграм саҳифасидаги суратлардан тарихий либосларга бўлган қизиқишини сезиш мумкин. 

Агарда келаси сафар кўзингиз дунёга донғи кетган афсонавий актриса ёки фильм қаҳрамонларнинг фотосуратларига тушиб қолса, диққат билан тикилишни ёддан чиқарманг. Балки у сиз ўйлаётган инсон эмас, аксинча, маҳоратли Аннализ Франсиннинг суратлари бўлиши мумкин.

Ёқимтой Одри Хепбёрн

Беқиёс Скарлетт О’Хара

«Твин Пикс» фильмидаги Одри Хорн

 «Соҳибжамол ва махлуқ» мультфильмидаги Белль

Анна Франк тимсоли

 «Марварид зиракли қиз» тимсолида

Одри Хепбёрн («Рим таътиллари» фильмдан) 

 «Ғурур ва гумон» фильмидаги Элизабет Беннет образи