Жамият | 16:33 / 24.05.2016
5927
2 дақиқада ўқилади

АҚШда балиқчи денгиз тубидан сузиб чиққан қалқини тутиб олди

Калифорнияда АҚШ Геология хизмати ва Дэниэл Шерер исмли балиқчи ўртасида ноодатий суд жараёни бўлиб ўтди, деб хабар беради Arstechnica.uk.

Жорий йилнинг 15 январида балиқчи кемасининг ёнидан илмий қалқи (поплавок) сузиб ўтди ва у кема винтларига зарар етказди. Бунинг натижасида кема тўрт кунга ишдан чиқди. Шерар қайқини тутиб олиб, "уни  асирликка олди" ҳамда етказилган зарар қоплангандан кейингина қурилмани Геология хизматига топширишини маълум қилди. Кемани таъмирлаш ишларини Шерар 13 минг долларга баҳолади. 

Унга жавобан Геология хизмати суд орқали қалқини қайтаришни ва 115 минг доллар миқдоридаги товон пулини тўлашни талаб қилди. Шерар кемани қайта таъмирлашга керакли маблағни олгандан кейингина қалқини истаган вақт бериб юборишини билдирди. Натижада 24 май куни илмий қурилма Геология хизматига қайтарилди, бироқ балиқчи талаб қилинган товон пулини олганича йўқ. 

"Улар менга судда ғалаба қозониш ва товон пули тўламаслик учун давлатнинг пули етарлича эканлигини айтишди", - дея маълум қилди Шерер.