Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда Эронга нисбатан жазо чораларини бузган канадалик 3 йилга қамалди
Америка Қўшма Штатлари суди Канада ва Эрон фуқаросини, 3 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этди. Reuters агентлигининг хабар қилишича, у Эронга нисбатан жазо чораларини қўпол равишда бузганликда айбдор деб топилган.
Нью-Йорк суди шу йилнинг январь ойида 45 ёшли Али Ризо Парсани, санкцияларга доир қонунчилик талабларини бузганликда айбдор, деб топган эди.
Бош прокуратура ёрдамчисининг сўзларига кўра, Парса 6 йил давомида Эронга экспорт қилиш қоидаларини бузган. У ҳарбий соҳада ҳам қўллаш мумкин бўлган юқори технологияли электрон маҳсулотларни харид қилишда, Эрон компанияларига ёрдам кўрсатиб келган.