Жаҳон | 11:02 / 24.05.2016
8779
1 дақиқада ўқилади

Австралияда кўршапалаклар туфайли фавқулодда ҳолат жорий этилди

Австралиянинг Янги Жанубий Уэльс штати ҳукумати Бейтмен-Бей шаҳрида ҳудудга жуда кўп миқдорда кўршапалаклар учиб келгани муносабати билан фавқулодда ҳолат жорий этди.

Маҳаллий аҳоли вакилларининг тасдиқлашича, улар чидаб бўлмас даражадаги турли шовқинлар ва нажосат ҳидини сезишган.

Штат ҳукумати кўршапалакларни бошқа ҳудудга жўнатиш ишлари учун 1,4 млн доллар ажратган.

Зоологларнинг айтишича, кўршапалакларни Бейтмен-Бейдаги гуллар иси ўзига жалб қилган бўлиши мумкин.

Австралияда кўршапалаклар нозик сут эмизувчилар ҳисобланади.

Биологларнинг тасдиқлашича, бу жониворлар ўсимликларнинг чангланиш жараёнида муҳим вазифаларни бажаради.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш