Жаҳон | 14:23 / 24.05.2016
3423
1 дақиқада ўқилади

Бавария маҳаллий ҳукумати муҳожирларни полицияга қабул қилиш ниятида

Бавария федерал ерлиги ҳокимияти муҳожирларни ҳуқуқ-тартибот идораларига ишга қабул қилиш бўйича амалий чораларни кўра бошлади, деб ёзмоқда Münchener Merkur.

Бавария ички ишлар вазири Йоахим Ҳерманнинг ишонч билдиришича, бу минтақадаги жиноятларни фош этишда қўл келади. Чунки полициячилар жамоат турар-жойларида истиқомат қиладиган муҳожирлар билан уларнинг она-тилида гаплаша олади. 

Бавария ҳукуматининг қайд этишича, муҳожирлар немис полициясига кириш учун Германия паспорти ва фуқаролигига эга бўлишлари шарт эмас. 23 йил давомида минтақа полицияси сафига 159 нафар ГФР фуқаролигига эга бўлмаган киши қабул қилинган. Улар 19 давлат вакиллари бўлиб, асосан, Туркия фуқароларидир.