Жамият | 11:00 / 24.05.2016
6781
1 дақиқада ўқилади

Ер сайёрасининг барча фойдали қазилмаларини ёқиш нималарга олиб келиши аниқланди

Канадалик геофизиклар фойдали қазилмаларсиз Ер ҳақида сўзлаб беришди. Олимлар сайёрадаги барча табиий ресурсларни ёқиб юбориш атмосфера ва иқлимга қандай таъсир қилишини ўрганиб чиқишди. Шу мавзуга бағишланган тадқиқот Nature Climate Change журналида чоп этилди. 

Сайёрадаги қолган ёқилғи манбаларини ёқиш атмосферага беш триллион тонна атрофидаги углеродни чиқариб ташлашга ҳамда ўртача ҳароратнинг 2300 йилга бориб 6,4 - 9,5 даражага ўсишига олиб келади.

Тинч океанининг тропик қисмида йиллик ёғингарчилик тўрт баробар кўпаяди, аммо Австралия, Ўрта Ер денгизи ҳудуди атрофи ва Жанубий Африкада икки баробар, Марказий Америка ва Шимолий Африкада эса уч баробар камаяди.

Олимлар томонидан ўтказилган янги тадқиқотда улардан олдинги ўтказилган изланишларга қараганда атмосферага углероднинг келиб тушиш миқдори ўзгарган. Янги маълумотларга кўра, сайёранинг газли қобиғига икки эмас, беш триллион тонна углерод келиб тушади.