Жамият | 19:20 / 24.05.2016
5686
1 дақиқада ўқилади

Хитойлик миллиардер мамлакатда барпо этилаётган Диснейлендни "вайрон" қилишини билдирди

Хитойнинг кўчмас мулк ва кўнгилочар соҳалар бўйича миллиардери Ванг Жианлин Disney’нинг Хитойдаги режаларини, 10-20 йилга барбод қилишидан огоҳлантирди

Жианлиннинг айтишича, ўзига қарашли Дальян Ванда Груп (Dalian Wanda Group) компанияси йирик кўнгилочар паркини барпо этиш билан Диснейнинг 5 млрд долларлик бизнесини касодга учратишни режалаштиряпти. Хитойдаги йирик Disneyland келаси ой Шанхайда очилиши кутилаяпти. 

"Disney ростдан ҳам Хитойга келиб хато қилди", - деган Ванг Хитой давлат телевидениесига берган интервьюсида. "Унинг молиявий истиқболлари, менинг наздимда унчалик ҳам яхши кўринмаяпти".

Унинг фикрича, Шанхайнинг иқлими, очиқ ҳавода кўнгилочар парк қуришга тўғри келмайди. Бундан ташқари, Америка компанияси чипта нархларининг юқорилиги сабаб мижозларни ҳам йўқотиши турган гап. 

Disney’нинг матбуот котибаси эса, Вангнинг эслатмалари, жавоб қайтаришга арзимайди, деган фикрни билдирган.