Спорт | 17:36 / 24.05.2016
3616
1 дақиқада ўқилади
Ибраҳимович "МЮ"да 2 йил ўйнаб, 34 млн фунт ишлаши мумкин
"Манчестер Юнайтед" швециялик футболчи Златан Ибраҳимовични ўз сафига қўшиб олиш учун ҳаракатни давом эттирмоқда.
Goal нашри хабарига кўра, мавсум якунида эркин агентга айланган 34 ёшли футболчига манчестерликлар "1+1" кўринишида шартнома ва ҳафтасига 250 минг фунтлик маош таклиф этмоқда. У билан шартнома 1 йилга узайтирилса, у 2 йилда ишлаб топадиган пул миқдори 34 миллион фунтни ташкил этади.