Жамият | 10:54 / 24.05.2016
5137
1 дақиқада ўқилади
Мастлик таъсирида инсон ҳаётига зомин бўлган фуқарога нисбатан жиноий иш қўзғатилди
“Постда” нашрининг ёзишича, Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани ИИБ навбатчилик қисмига туманнинг Дарё маҳалласида жанжал бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушди. Ички ишлар идоралари ходимлари воқеа жойига етиб боришганда шу туманда яшовчи О.Ботир маст ҳолда фуқаро Э.Алибекни уриб, унга тан жароҳати етказган.
Зўравон қўлга олиниб, жабрланувчи шифохонага етказилди. Лекин унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмади.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.