Жамият | 14:04 / 24.05.2016
4823
1 дақиқада ўқилади
Навоий шаҳрида “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди
Маълумки, Республика Маънавият тарғибот маркази томонидан “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод”, “Универсиада” спорт мусобақалари олдидан “Юксак маънавиятли авлод” фестивали ўтказилиши белгиланган.
Жорий йилнинг 21 май куни Навоий шаҳри «Ёшлар маркази»да вилоят босқичи бўлиб ўтди. Мазкур фестивалда жами 180 дан ортиқ иштирокчи ҳамда 600 дан ортиқ томошабин қамраб олинди.
Фестивалнинг вилоят босқичи ғолиблари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Республика босқичига йўлланма олишди. Албатта, бу каби тадбирлар ёшларимизни чинакамига юксак маънавиятли авлод бўлиб тарбияланишида муҳим аҳамият касб этади.