Жаҳон | 17:47 / 24.05.2016
3871
1 дақиқада ўқилади
Парижда Google штаб-квартираси тинтув қилинмоқда
Франция полицияси Google компаниясининг Париждаги штаб-квартирасида тинтув ўтказмоқда. Бу ҳақда Parisien газетасига асосланиб РИА Новости хабар қилди.
Манбага кўра, тинтув солиқлардан бўйин товлаш иши доирасида ўтказилмоқда. Эрталабдан буён юзга яқин терговчилар Парижнинг IX округидаги компания офисида ишламоқда.
“Операция максимал махфийлик асосида ўтказилмоқда”, - деди нашрга маълумот берган вакил.
Февраль ойи сўнгида Франция ҳукумати Google компаниясини тахминан 1,6 миллиард евро миқдоридаги солиқлардан бўйин товлагани тўғрисида гумон қилаётгани маълум бўлган.