Жаҳон | 15:06 / 24.05.2016
4498
1 дақиқада ўқилади

Покистонда ҳарбий базага ҳужум қилган 5 нафар офицер олий жазога маҳкум этилди

Покистон ҳарбий трибунали, мамлакат ҳарбий денгиз кучларининг 5 нафар офицерини ўлим жазосига маҳкум этди. Улар 2014 йилда ҳарбий базага ҳужум уюштиргани учун шундай жазога лойиқ кўрилган, деб хабар қилмоқда DAWN.

Офицерлардан бирининг отаси айтишича, улар ИШИД террорчи гуруҳига алоқадорлик, исёнда иштирок этиш ва жиноий тил бириктиришда айбдор, деб топилган. 

ОАВ маълумотларига кўра, ҳужум иштирокчилари PNS Zulfiqar номли ҳарбий кемани ўғирлаб, кейинчалик у билан АҚШ ҳарбий денгиз кучлари ёқилғи қуйиш кемасига ҳужум қилишни режалаштирган. Вазиятга хавфсизлик кучлари аралашгач, ҳужум қилганлардан икки киши ўлдирилган, ҳужум бартараф этилган эди.